УРУҒЛАРНИНГ ДАЛА УНУВЧАНЛИГИГА ҲАМДА КЎЧАТ ҚАЛИНЛИГИГА УРУҒЛАРНИ ЭКИШ МУДДАТЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
Ключевые слова:
Унувчанлик, кўчат қалинлиги, экиш муддати, экиш меъёри, маҳаллий ва хорижий навлар, унувчанлик динамикаси.Аннотация
Ушбу мақолада соя уруғларнинг дала унувчанлигига ҳамда кўчат қалинлигига уруғларни экиш муддатлари ва меъёрларининг таъсири ўрганилган бўлиб, тадқиқотлар Сирдарё вилояти ДДЭИТИ Сирдарё ИТС нинг дала тажриба майдонларида амалга оширилган. Дала шароитида доннинг унувчанлигига экиш муддатларининг таъсири уруғ экиш меъёрларига нисбатан юқори эканлиги аниқланди. Соя донининг унувчанлик динамикаси 5 кунда ўртача 13,18 фоизни, 7 кунда 54,11 фоиз, 9 кунда 77,61 фоиз ва 12 кунда 82,09 фоизни ташкил этди. Тажрибанинг 7 кунидан бошлаб соя донининг унувчанлиги жадаллашди. Нисбатан юқори кўрсаткич соя дони 20 апрелда қайд этилди. Мазкур муддатда, уруғ экиш меъёри 333,0 минг дона/га ни ташкил этганда эрта экилган муддатга нисбатан Тўмарис Ман-60 навининг унувчанлиги 4,0 фоиз ортганлиги аниқланди. Соянинг Селекта-302 нави Тўмарис Ман-60 навидан фарқли равишда уруғ экиш меъёри 417,0 минг дона/га ни ташкил этган вариантда нисбатан юқори кўрсаткич қайд этилди. Ушбу меъёрда соянинг унувчанлиги 3,3 фоизга ортганлиги аниқланди.