НАВОИЙНИНГ “НАСОЙИМУЛ МУҲАББАТ”ИГА МАНБА БЎЛГАН АСАРЛАР
Ключевые слова:
Калит сўзлар: Алишер Навоий, Насойимул муҳаббат, тасаввуф, Фаридуддин Аттор, суфий шайхлари, илмий мерос, Нафаҳотул унс, табақотус суфия, тарихий манбалар, ирфоний асар.Аннотация
Аннотация. Аждодлар томонидан қолдирилган бой илмий меросни таҳлил қилиш ва жамиятга етказиш тадқиқотчилар учун долзарб вазифа ҳисобланади. Шу жумладан, Навоий ижодини ўрганиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Унинг "Насойимул муҳаббат" асари "Нафаҳотул унс" ва бошқа кўплаб тасаввуфий, адабий, тарихий манбалар асосида яратилган. Асарда Фаридуддин Атторнинг "Тазкиратул авлиё" асари таъсири кўзга ташланади. "Насойимул муҳаббат"да 130 га яқин китоб номи зикр этилган бўлиб, улар орасида Абдураҳмон Суламийнинг "Табақотус суфия", Абулқосим Қушайрийнинг "Рисолат фит тасаввуф" ва бошқалар муҳим манбалар ҳисобланади. Асарда суфий шайхларнинг ҳаёти, таълимотлари ва ирфоний қарашлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу манбаларни ўрганиш, Навоий кутубхонаси ва у илҳомланган китоблар ҳақидаги тасаввурларимизни бойитишга ёрдам беради.