ТАРИХИЙ-ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ НАЗАРИЙ-КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Authors

  • Adiba Sharipova. Author

Abstract

Демография сўзи грекчадан  олинган бўлиб, demos  grapho – замин, яъни аҳоли ҳақида ёзиш” деган маънони билдиради.Демография институти 1919 йил Киевда,1930 йил Санкт-Петербургда очилган,лекин собиқ иттифоқ сиёсати нуқтаи-назарига зид дейилиб,1934 йилга келиб фаолиятини тўхтатган.Лекин,кейинроқ 1968 йил,январида Москва давлат университетининг иқтисод факультетида “Аҳолишунослик” кафедраси очилган.Ўзбекистонда 1972 йил Тошкент давлат университети( ҳозирги Ўз МУ) да Аҳолишунослик муамоларини ўрганиш лабараторияси очилади.  Биринчи бор тарихий демография термини XIX аср охирларида Будапештда ўтказилган  демография ва гигиенага бағишланган халқаро конгресда, 1894 йилда тарихий демография шўъбаси фаолият бошлаган[1].1920-30 йилларда Италияда аҳолишуносликни ўрганувчи қўмитада тарихий демографияни ўрганувчи комиссия бўлган.Тарихий демографиянинг пайдо бўлишини В.И.Козлов  XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган деган[2].кейинроқ Р.Н.Пуллат  тарихий демографиянинг пайдо бўлишини XX асрнинг бошларида деган фикрни айтган[3].А.Г.Вишневский ва И.С.Кон таъкидлашича”тарихий демографияни ҳам янги,ҳам ёш илм тармоғи деб таъкидлаган”[4].1752 йил англиялик файласуф ва тарихчи Д.Юм тарихий демографияга оид ўзининг қарашларини баён қилган.XX  аср охири XXI аср бошларида жаҳон фанлари тизимида янги йўналиш вужудга келди.Бу йўналиш ҳозирги кундаги долзарб муаммолар ечимини  берадиган, икки тармоқ орасидаги боғланиш натижасида ҳосил бўлмоқда.Буларга компьтер лингвистикаси,биотехнология,геофизика,тарихий демография ва шу каби бошқа йўналишларни киритиш мумкин.

 

[1] Шелестов Д.К.Демография:история и современность-М:Финансы и  статистика.,1983.95-с.

[2] Козлов В.И.Народонаселение.-СИЭ,Т.9.М,1966,982-с.

[3] Пуллат Р.Н.Историческая демография в СССР-проблемы исторической демографии СССР.Таллин,1977.8-с.

[4] Вишневский А.Г,Кон И.С.Брачность,рождаемость,семья за три века.Москва,1977,3-с.

Author Biography

  • Adiba Sharipova.

    GDPI talabasi

Published

2024-07-24

How to Cite

ТАРИХИЙ-ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ НАЗАРИЙ-КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ. (2024). Yangi O’zbekiston Taraqqiyotida Tadqiqotlarni o’rni Va Rivojlanish Omillari, 9(1), 239-242. https://pedagoglar.org/04/article/view/4491