ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ ОПТИМАЛ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ОРҚАЛИ КРЕДИТ РИСКЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
Keywords:
кредит портфели, диверсификация, муаммоли кредитлари, банк рисклари, кредит риски, кредит сифати, кредитларни таснифлаш.Abstract
Бугунги кунда тижорат банклари кредит портфелининг маълум бир қисмини муаммоли кредитлар ташкил этади. Ажратилган кредитлар бўйича эхтимолий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида, тижорат банкининг кредит портфели доимий равишда таснифланиб борилади. Муаммоли кредитлар тижорат банклари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Банкларнинг асосий вазифаси, кредит бериш ўрнига кредитларнинг ўз муддатида қайтарилишини таъминлашдангина иборат бўлиб қолмоқда. Чунки, муаммоли кредитлар тижорат банкининг фойда олиб келадиган активларини камайтиради, бу эса ўз навбатида, банкнинг истиқбол режаси кўрсаткичларига эриша олмаслигидан далолат беради. Банкларнинг кредит портфелини диверсификациялашдан мақсад хам шу, муаммоли кредитларнинг юзага келишига йўл қўймаслик, банкнинг кредит сиёсати соҳасидаги стратегияни ишлаб чиқиш, кредитларнинг сифатини таҳлил қилиш, ва уни яхшилаш учун турли йўлларни излашдан иборатдир. Банкларнинг кредит портфели – бу кредит рискларига асосланган ҳолда бирор кўрсаткич ёки сифат бўйича туркумланган кредитлар йиғиндисидир.