ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РЕСУРС БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА ДЕПОЗИТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
Keywords:
банк ресурслари, банк депозитлари, аҳоли омонатлари, узоқ муддатли, ресурслар, ички ва ташқи ресурслар, қисқа ва узоқ муддатли ресурслар, хорижий кредит линияари, миллий ва хорижий валюта омонатлари.Abstract
Банклараро рақобат шароитида тижорат банклари депозит амалиётида қатор муаммоларнинг мавжудлиги банкларнинг ресурс базасининг барқарорлигига таъсир қилмоқда. Бу эса, банк активларининг самарадорлигини пасайишига олиб келади. Республикамиз тижорат банклари депозит операциялари таркибида муддатсиз депозитларнинг салмоғини юқорилиги кўзга ташланмоқда. Бу эса, навбатида банкнинг депозит базаси таркибида барқарор бўлмаган манбанинг юқорилиги билан изоҳланади.
Тижорат банклари томонидан аҳоли ва хўжалик субъектлари талабларини ҳисобга олган ҳолда депозит ва омонатларнинг янги турларини мунтазам равишда жорий қилиш, шу жумладан, узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларни чиқариш, субординар қарзларни фаол жалб қилиш банкнинг депозит сиёсатини бошқариш амалиётга бевосита боғлиқдир.