“ТАРИХИ АНБИЁ ВА ҲУКАМО” ҚАНДАЙ АСАР

Authors

  • Шарипов Назаржон Author

Keywords:

Алишер Навоий,

Abstract

Алишер Навоий "Тарихи анбиё ва ҳукамо" асарини "Хамса" асарини ёзиб тугатгач ёзишга киришади. Асар адабий-тарихий ва диний-ирфоний мазмунга эга бўлиб, уч қисмдан иборатдир. Биринчи қисмда пайғамбарларнинг ҳаёти ва насаблари ҳақида маълумотлар берилса, иккинчи қисмда Аллоҳга яқин бўлган обид инсонлар ҳақида хабарлар келтирилади. Учинчи қисмда эса ҳаким зотлар зикр этилади. Асар насрий шаклда ёзилган бўлиб, ҳар бир пайғамбар ҳақидаги қиссанинг охирида рубоий кўринишида хотима берилади. Рубоийлар дунёвий ҳаётнинг ўткинчилиги ва инсон умрининг муқаррар якуни ҳақида бўлади. Асардаги маълумотлар Одам Атодан бошланиб, пайғамбар авлодидан бўлган, аммо пайғамбарлик мақоми берилмаган шахсларни ҳам қамраб олади. Учинчи қисмда Луқмони Ҳаким, Фишоғурс (Пифагор), Жомосб, Буқрот (Гиппократ), Суқрот (Сократ), Жолинус (Гален), Батлимус (Птоломей) каби ҳакимлар ҳақида сўз юритилади. Асар тарихий маълумотларни ўз ичига олгани билан бирга, диний ва ирфоний мазмунни ҳам қамраб олган.

Author Biography

  • Шарипов Назаржон

    тадқиқотчи

Published

2024-10-07

How to Cite

“ТАРИХИ АНБИЁ ВА ҲУКАМО” ҚАНДАЙ АСАР. (2024). Ta’limning Zamonaviy Transformatsiyasi, 12(1), 177-179. https://pedagoglar.org/03/article/view/5242