АСАЛАРИЛАР НОЗЕМАТОЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШНИ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ
Ключевые слова:
Калит сўзлар. Асалари, нозематоз, қўзғатувчи, нозема cерана, нозема апис спора, касаллик, асаларичилик хўжаликлари.Аннотация
Аннотация. Мақолада асаларичилик хўжаликларида асалари оилаларида хозирги кунда кана чақирувчи касалликлар ворроатоз касаллиги билан бир қаторда нозематоз ҳам учраб туриши тўғрисида сўз юритилган. Нозематоз ишчи асаларилар, маликалар ва ёввойи асалариларнинг касаллиги ҳисобланиб, касаллик кўпроқ қиш ва баҳор фаслларида кўзатилиши камроқ ҳолларда кузда қайд қилиниши баён этилган. Касаллик пайдо бўлишига асосан асалариларни сифатсиз озиқлантириш, қишлаш даврида юқори намлик ҳароратда узоқ қишлаш ва уяларини вақтида дезинфекция қилинмаслиги каби омиллар сабаб бўлиши таъкидланган. Касалликни аниқлашда авваламбор йил мавсумига асаларичилик хўжаликларининг эпизоотологик ҳолатига клиник белгиларига эътибор қаратилиши асосан асаларилар қишда уядан чиқиши, уяга кириш тахтаси усти суюқ ахлат билан ифлосланиши, уядан ёқимсиз ҳид келиши, ичкарида, чуқурчалар ва деворлари ахлат билан бўялиб, пастки қисмида эса кўп сонли ўлган асаларилар мавжудлии тирик ариларнинг қоринлари шишган ҳолатлари кўзатилган касалликнинг яширин даври ташқи белгиларининг йўқлиги ёки заиф бўлиб қолиши кабилар таҳлили қилинган ўз вақтида чора-тадбирлар олиб борилмаса асаларичилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар келтириши баён этилган.