ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ШАКИЛЛАНИШИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ТАН ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Obidov Rakhmonali Rasulovich

Авторы

  • Obidov Rakhmonali Rasulovich Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti dotsenti, PhD Автор

Ключевые слова:

молиявий натижалар, даромадларни тан олиш, харажатларни тан олиш, молиявий ҳисобот

Аннотация

Мазкур мақолада даромад ва харажатларни тан олиш, турли баланс назарияларида молиявий натижаларни шакллантириш, бухгалтерия ҳисобида молиявий натижаларни турли концепциялар бўйича акс эттириш, молиявий натижалар бўйича бухгалтерия ҳисоби ахборот таъминотини такомиллаштириш, рентабеллик кўрсаткичларини таҳлил қилиш масалалари ўз ечимини топган. Эътироф этиш жоизки, мақолада айни пайтда даромад ва харажатларни таснифлаш, ялпи даромад тўғрисида ҳисобот кўрсаткичларини шакллантириш, молиявий натижалар юзасидан ҳисоб ахборотларининг ишончлилигини ошириш, рентабеллик кўрсаткичларини аниқлашга эришилган. Лекин, молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартлар талаблари даражасида ташкил қилиш билан боғлиқ муҳим масалалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган. Молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботининг назарий ҳамда услубий асосларини яратиш ва уни такомиллаштириш бўйича бир қатор хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий тадқиқотлари ёритиб берилган.

 

 

Опубликован

2024-06-17

Как цитировать

ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ШАКИЛЛАНИШИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ТАН ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: Obidov Rakhmonali Rasulovich . (2024). Ustozlar Uchun, 1(1), 449-456. https://pedagoglar.org/02/article/view/4045