ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАРНИ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Abstract
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган институционал ўзгаришлар амалдаги иқтисодий институтларни янгиланиши билан кечиши мумкин, бу давр заруриятидан келиб чиқади. Эски институционал тизим иқтисодий ўсиш суръатларини секинлаштиради ва ҳатто ривожланишни бутунлай тўхтатишига олиб келиши мумкин. Истиқболли барқарор ривожланиш йўли муқобил институционал ёндашувни вужудга келтириш ва фойдаланишга имконият бермайди. Жараённинг якунланиши институционал тизимнинг имкониятларининг камайиши ҳамда институтлар ўзини-ўзи таъминлаш ва барқарорлиги хусусиятларига ҳаддан зиёд кучайиши билан боғлиқ. Жумладан, Ўзбекистонда 2019 йилгача амалда ишлаб турган Иқтисодиёт вазирлиги давр талаби туфайли икки карра ўзгаришига сабаб бўлган. Биринчиси, бу 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан, иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-мартдаги ПҚ-4653-сон “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг ташкилолари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” Қарори билан амалга ошди.