ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ФОНД БОЗОРИДАГИ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Abstract
Халқаро фонд бозорида тижорат банкларининг фаолиятига эътибор қаратилса, тижорат банклари нафақат эмитент ва инвестор сифатида, балки молиявий воситачи сифатида ҳам фонд бозорида иштирок этади. Бу орқали тижорат банклари ўз жамғармаларини фонд бозорига йўналтиришдан ташқари аҳоли ва турли инвесторларнинг маблағларини фонд бозорига фаол жалб қилишга ва қайта тақсимлашга ёрдам беради. Кучли институционал инвесторлар сифатида таъкидланадиган, тегишли молиявий хизматларни таклиф қиладиган, шунингдек, мамлакатдаги инвестиция муҳитига таъсир кўрсатадиган банклар, суғурта компаниялари ва нодавлат пенсия жамғармалари инвестиция фаолиятининг асосий иштирокчилари ҳисобланади. Демак, тижорат банкларининг фонд бозоридаги фаоллигини ошириш нафақат миллий амалиётда, балки халқаро амалиётда ҳам долзарблик касб этади.