КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МУАММОЛАР

Authors

  • Баратов М.Н. Author
  • Маматов Б.С. Author

Abstract

Халқаро амалиёт тасдиқлашича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётда юз берадиган турли молиявий-иқтисодий инқирозлар, турли пандемиялар (COVID-19) билан боғлиқ инқирозларнинг салбий таъсирини бартараф этишда энг самарали восита сифатида майдонга чиқади. Хусусан, аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг реал даромадларини ошириш, турмуш фаровонлигини яхшилаш, ички бозорни товар ва хизматлар билан тўйинтириш ва бошқа ҳолатларда ғоят муҳим амалий аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ривожлантиришга, улар учун қулай бизнес муҳитини яратишга, мазкур субъектларнинг молиявий ресурслардан, банк ва нобанк кредит ташкилотларининг микромолиявий хизматларидан фойдаланиш даражасига ва имкониятларига, давлат томонидан молиявий жиҳатдан фаол қўллаб қувватланишига бевосита боғлиқ бўлади.

Author Biographies

  • Баратов М.Н.

    Наманган давлат университети мустақил изланувчиси

  • Маматов Б.С.

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори

Published

2024-06-15

How to Cite

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МУАММОЛАР . (2024). Ustozlar Uchun, 1(4), 1141-1146. https://pedagoglar.org/02/article/view/3761