Лойиҳа менежментининг лойиҳа муваффақиятидаги роли
Keywords:
Калит сўзлар. лойиҳа менежменти, Эжайл (Agile) ёнадшуви, “Классик” ёки “Анъанавий”, “шаршара” ёки “каскад” лойиҳа бошқарувлари.Abstract
Аннотация. Мақолада сўнгги ўзгаришлар ва лойиҳа менежментини ривожлантириш дастурини амалга ошириш ва оммалаштириш ғоялари илгари сурилган. Лойиҳа менежменти бу ҳар йили кўплаб компаниялар лойиҳани бошқариш тамойилларини алоҳида бўлимлар ёки умуман ташкилот ишида татбиқ этадиган бошқарув соҳасидир. Бу самарали лойиҳани бошқариш, компанияга вақтни, пулни ва инсон ресурсларини сарфлашни оптималлаштириб, лойиҳаларни муваффақиятли режалаштириш ва муваффақиятли амалга оширишга имкон беради, лекин айни пайтда лойиҳанинг якуний маҳсулоти режалаштирилган сифатидан четга чиқмайди. Лойиҳани менежменти тамойиллари ва усулларидан фойдаланиш ташкилотга бизнесда янги рақобатдош устунликларга эришиш ва ўз фаолияти самарадорлигини оширишга имкон беради. Лойиҳа менежментининг асосий тамойиллари таҳлил қилиниб, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.