ДАВЛАТ ҚАРЗЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Authors

  • Чориева Зебинисо Абдукаримовна Author

Abstract

Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни модернизациялаш ва ислоҳ этишнинг ҳозирги босқичида давлат қарзларини бошқариш тизими алоҳида ўрин эгаллайди. Давлат молияси барқарорлигининг муҳим омили – давлат қарзларини самарали бошқариш йўллари ҳисобланади. Давлат қарзларини бошқариш мамлакат молия тизимининг таркибий қисмидир. Давлат қарзларини бошқариш бу - мамлакатда яратилаётган ялпи ички маҳсулот бирламчи тақсимлангандан кейинги тақсимланиш жараёнини мувофиқлаштирувчи асосий соҳа бўлиб, такрор ишлаб чиқлаб чиқаришни узвий давомчиси ҳисобланади. Айнан давлат қарзларини бошқариш орқали ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва иш бажараиш жараёнини доиравий айланиши таъминланади. Шунингдек, жамият субъектларини молиявий маблағлар билан узвий таъминланишига қулай шароит туғдиради. Молиявий муносабатларни оқилона ва одилона ташкил этиш, ривожлантириш ва такомиллаштириб боришда мақсад ва мақсадга самарали эришиш учун бажарилиши лозим бўлган вазифалари мавжуд.

Author Biography

Published

2024-06-15

How to Cite

ДАВЛАТ ҚАРЗЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ. (2024). Ustozlar Uchun, 1(4), 607-612. https://pedagoglar.org/02/article/view/3609